Россияда сафарбарликдан кечиктириладиганлар рўйхатини кенгайтиришмоқчи
Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги қисман сафарбарликдан кечиктириладиган мутахассислар рўйхатини кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Максут Шадаев маълум қилди.
«Эрта-индин (6-7 октябр) биз сафарбарликдан кечиктириладиган IT ва телеком-компаниялар мутахассислари рўйхатини кенгайтирамиз», — деди Шадаев.
Таъкидланишича, вазирлик ОТМ ва мактаблардаги ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш фанлари ўқитувчилари учун ҳам «мобилизация»ни кечиктириш ҳаракатида.
Кеча 5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин сиртқи таълим шаклида ўқиётган аспирантлар ва резидентлар учун сафарбарликни кечиктириш бўйича ҳужжатни имзолаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter