Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия «Viber»ни ҳам блоклади

Россия «Viber»ни ҳам блоклади

Фото: «NV.ua»

Россияда дунёдаги энг оммабоп мессенжерлардан яна бири — «Viber» ҳам блокланди. Бу ҳақда компания ўзининг «Twitter»даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «NV.ua».

«Биз бу каби қарор қабул қилинишига нима сабаб бўлганини тушуна олмаяпмиз. Қайтарамиз: «Viber» фойдаланувчилари мессенжерга тўғридан тўғри улана олмаслидан азият чекмоқда», — деб ёзади компания.

Интернет ресурсларнинг ишини кузатиб борувчи «Down Detector» сервисининг маълум қилишича, «Viber» асосан Россиянинг Европага яқин қисмида яшовчи аҳолида ишламай қолган. Фойдаланувчиларнинг деярли ярми (45 фоиз) улана олмаётганидан норози, 33 фоизи эса хабар жўнатиш имкониятидан маҳрум бўлган, 20 фоизи эса рўйхатдан ўта олмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг