«Renault» Порту-Санту оролини эски аккумуляторлар қисмларидан ясалган энергия йиғувчи тизим билан жиҳозлайди
«Renault» автомобиль концерни мутлақ «тоза» электр энергияси билан таъминланадиган ўзининг хусусий ороли лойиҳасини тақдим этди, деб хабар берди «Hi-News».
Қуёш ва шамол электростанциялари электр токини фақатгина шамол ва ёруғлик бўлганида ишлаб чиқаради, шу сабабли мавжуд энергияни йиғиш лозим. Бунинг учун автоконсерн Порту-Сантуга ўз мутахассислари томонидан яратилган энергия йиғувчи қуриламаларини етказиб беради. Мазкур қурилмаларда электромобиллар томонидан ишлатилиб, яроқсиз ҳолда келган аккумуляторлардан фойдаланилган. Бу каби энергия йиғувчи қурилмалар ўз туридаги бошқа қурилмалардан анча ёмон ишлайди, бироқ нархи сезиларли даражада арзон.
Бундан ташқари «Renault» орол аҳолисига 20 нусха «14 ZOE» ҳамда «6 Kangoo ZE» электромобилларини ҳам тақдим этади, улар фақатгина тармоқда электр энергияси керагидан ортиқ бўлганида ишлайдиган «ақлли» қувватлантириш тизимига эга.
Лойиҳа Португалиядаги Мадейра архипелагининг ҳукумати томонидан тасдиқланган ва автоконсерн уни амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Аввалига 5 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган, майдони 42 квадрат километрга тенг Порту-Санту ороли электрлаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter