Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Renault» концерни «АвтоВАЗ»ни сотишга қарор қилди

«Renault» концерни «АвтоВАЗ»ни сотишга қарор қилди

Фото: «SpeedMe.ru»

Франциянинг «Renault» концерни «АвтоВАЗ»ни сотишга қарор қилган ва ҳозирлик жараёни бошлаб юборилган. 2022 йилнинг май ойида компания аксарият хорижий раҳбарлар таркибини Тольяттидан Москвага кўчириши кутиляпти. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Renault» компанияси «АвтоВАЗ»нинг 67,6 фоиз акциялари эгаси ҳисобланади. Ушбу улуш қиймати ҳозир тахминан 1,2 млрд еврони ташкил этиши мумкин.

Агарда французлар Россиядан тўлиқ чиқиб кетишса ва бутловчи қисмлар таъминот занжири узилса, «АвтоВАЗ» атиги уч хил «Lada»си билан қолади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг