«Қора экран» «iPhone 11 Pro Max»да батареяни тежайдими?
«Astera.ru» ёзишича, блогерлардан бири компаниянинг «iPhone 11 Pro Max» смартфони «қора экран» («қора тема») тартибида ишлатилганда батареяни тежайди, деганлари гаплари қанчалик асосли эканини тажриба қилиб кўрди.
Бунинг учун у иккита бир хил смартфонни ёнма-ён қўйиб, бирида «қора экран»ни ёққан ҳолда, уларнинг батареяси қанчага етишини бир хил шароитда синов ўтказди.
Етти ярим соат давом этган тестдан сўнг одатий тартибда ишлаган смартфоннинг қуввати тугаб ўчиб қолган, «қора экран»ли смартфон эса батареясининг 30 фоиз қувватини сақлаб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter