Қаршида янги инкубация маркази ишга туширилди
IT-Парк ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтининг Қарши филиалида янги инкубация маркази очилди.
Очилиш маросимида вазирликнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Қашқадарё ҳудудий бошқармаси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали, IT-Паркнинг ҳудудий бўлими раҳбар ва ходимлари қатнашди.
Мазкур инкубация марказини ташкил этишдан асосий мақсад, ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва стартапларини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Мунтазам равишда маҳорат дарс, хакатон, идеатон ва бошқа стартап танловларини ўтказилиши режалаштирилган. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига етакчи IT-мутахассислар томонидан тақдим этилган менторлардан жавоб олишлари мумкин.
Ҳар бир олий ўқув юртидаги инкубация марказлари симсиз интернетдан чексиз фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, ёш авлод вакилларининг янги лойиҳаларини янада муваффақиятли амалга ошириш учун барча зарур жиҳозлар ва узлуксиз электр таъминоти билан таъминланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter