«Президент томонидан янги вазифа қўйилди» – Шерзод Шерматов
Давлатимиз раҳбари томонидан ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича дастур тайёрлаш вазифаси қўйилди, дея маълум қилди АКТ вазири Шерзод Шерматов.
«Энг асосий вазифа иқтисодиётимиз ўсиши ва ёшларимизни қўшимча даромад топишига ёрдам бериш. Яъни қаердадир биз билмаган имкониятни балки АКТни жорий этиш орқали тезлаштириб юбориш бўйича фикрлар бордир.
Давлат-хусусий шерикчилик кўринишида бўладими ёки бошқача revenue-sharing механизми асосидами, ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз», деди соҳа раҳбари.
Шу сабабли, кимда бу йўналишни ривожлантириш бўйича аниқ таклиф ва лойиҳалари бўлса, уларни ушбу онлайн форма орқали юбориш сўралган: https://bit.ly/3FAr2WL
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter