Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири «Silverleafe Capital Parthers» президентини қабул қилди

АКТ вазири «Silverleafe Capital Parthers» президентини қабул қилди

«Silverleafe Capital Parthers» (АҚШ) компанияси делегацияси.

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев 20 март куни Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларида инвестиция имкониятлари билан танишиш учун келган «Silverleafe Capital Parthers» (АҚШ) компанияси президенти Ден Петтерсон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди вазирлик Ахборот хизмати.

Музокараларнинг асосий мавзуси блокчейн технологияларни ривожлантириш масаласи бўлди. Томонлар ахборот технологиялари соҳасидаги янги ва истиқболли соҳа бўлган мазкур технологияларни ривожлантиришнинг сўнгги тенденциялари тўғрисида фикр алмашдилар.

Таъкидлаш жоизки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу технологияни фаол ривожлантириб келади. 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ҳузурида Тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялари бўйича ваколатли марказ ишга тушади. Марказ «блокчейн» имкониятларидан фойдаланиш учун шароитларни юзага келтиради, ушбу технологияни ўзлаштиришда кадрлар салоҳиятини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқувчиларни қўллаб-қувватлашни ташкил этади.

Шунингдек, меҳмонлар Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш бўйича янгидан ташкил этилган Инновация Маркази фаолияти билан таништирилди.

Инвестицияларни бошқаришга ихтисослашган «Silverleafe Capital Parthers»  компанияси 2004 йилда Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ташкил этилган. Ден Петтерсон 10 йилдан ортиқ вақт давомида «Merrill Lynch» хусусий мижозлар гуруҳи билан ишлаганидан сўнг «Silverleafe»га асос солган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг