Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парламент эшитувида АКТ вазири маълумот берди

Парламент эшитувида АКТ вазири маълумот берди

Фото: АКТ вазирлиги

2020 йил 16 апрел Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоконференц алоқа тарзида ташкил этилган Парламент эшитуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ЕОИИ билан ҳамкорлик йўлга қўйилишининг мамлакатимиз ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасига таъсири юзасидан маълумот берган.

Ҳамкорликнинг телекоммуникация ва интернет хизматлари нархларига ҳамда телекоммуникация бозори рақобатбардошлигига, шунингдек, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентларга таъсири чуқур таҳлил этилди.

Парламент эшитувида Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавоб қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг