«Ўзбектелеком» интернет сифати пасайиши мумкинлигидан огоҳлантирди
«Ўзбектелеком» АК 2018 йилнинг 1 декабрига қадар интернет хизматларини тақдим этишда сифат пасайиши кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Бунга Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Компания ноқулайликлар учун фойдаланувчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter