«Ўзбектелеком» бош директори: «Ўзбекистонда эндиликда Skype, Viber, WhatsApp муаммосиз ишлайди»
Тошкентдаги ИНҲА университетида #MITCROADMAP2018 анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Унда ахборот технологиялари соҳасига доир бир қатор муҳим ўзгаришлар ва режалар ҳақида маълумотлар берилди.
Жумладан, «Ўзбектелеком» компанияси бош директори Фарҳод Рўзиев тескари ҳисобдаги «йўл харитаси» келтирилган сайтни (change.uztelecom.uz) ишга туширилгани ва компанияни катта масштабдаги янгиланишлар кутаётганини маълум қилди.
Шунингдек, у «Ўзбектелеком» ниҳоят Ўзбекистонда Skype, Viber, WhatsApp каби овозли иловалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилинганини эълон қилди.
«Биз муаммоларни бартараф этишни энг оғриқли масаладан бошладик. Бир неча кунлар давомида муҳандисларимиз Skype, Viber, WhatsApp ва бошқа овозли алоқа дастурлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишди. Энди уларнинг ҳаммаси ишлайди, бемалол улардан фойдаланишингиз мумкин», деди «Ўзбектелеком» раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter