«Ўзбектелеком» 1 августдан интернет тезлигини оширди, нархлар эса эски ҳолатида қолди
«Ўзбектелеком» АК 2019 йил 1 августдан эътиборан «Teznet business» тариф режаларига ўзгартиришлар киритади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу сериядаги барча тариф режаларида абонент тўлови ўзгартирилмаган ҳолда интернетдан фойдаланиш тезлиги 50 фоизгача оширилади.
Мисол учун, «Teznet business 1» тариф режасида тезлик 3 Мбит/с.гача оширилади, аввал бу кўрсаткич 2 Мбит/с.ни ташкил этар эди. «Teznet business 2»да эса 4 Мбит/с.дан 6 Мбит/с.гача ва «Teznet business 7»да эса тезлик 40 Мбит/с.дан 50 Мбит/с.гача оширилади.
«Ўзбектелеком» АК тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва уларнинг нархини пасайтириш бўйича мунтазам равишда иш олиб бормоқда, дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» аввалроқ жисмоний шахслар учун UNLIM сериясининг айрим тариф режаларида тезликни оширган ҳамда юқори тезликдаги интернетини 22 фоизга арзонлаштирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter