Ўзбекистоннинг интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингидаги позицияси яхшиланди
«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил апрел ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги яхшиланганлиги қайт этилган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (51,8 фоизга) ўсган, яъни 25,82 Мбит/с.дан (2020 йил апрел ҳолатига кўра) 39,2 Мбит/с.гача (2021 йил апрел ҳолатига кўра). Сўнгги уч йил ичида эса, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги уч баробарга ўсди.
Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткичлар қайд этилди, яъни жорий йил апрел ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўртта поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 9,68 Мбит/с.дан (2020 йил апрел ҳолатига кўра) 17,28 Мбит/с.гача ўсди (2021 йил апрел ҳолатига кўра). Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 78,5 фоизга кўтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter