Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талаба Барселонада ўтаётган MWC 2024 доирасидаги Seeds Tour'да иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик талаба Барселонада ўтаётган MWC 2024 доирасидаги Seeds Tour'да иштирок этмоқда

Умид Абдуҳакимов MWC 2024 да

Тошкентдаги Аmiti Университети талабаси Барселонада ўтаётган 2024 Бутунжаҳон Мобил Конгрессида иштирок этмоқда. Seeds for the Future 2023 таълим лойиҳаси қатнашчиси бўлган Умид Абдуҳакимов Huawei компанияси томонидан дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган талабалар учун конгресс кунларида ташкил этилган MWC Seeds Tour тур иштирокчилари сафига қўшилди.

2024 йил 26 февраль куни Барселонада алоқа соҳасидаги энг йирик тадбир – GSMA Ассоциацияси Бутунжаҳон Мобил Конгресси (MWC) бошланди. MWCнинг биринчи кунида Huawei компанияси томонидан ўтказилган «Talent Summit: Nurturing excellence in a digital world» саммити ITU ва ЮНEСКО каби халқаро ташкилотлар, давлат сектори ҳамда таълим муассасалари вакиллари учун иқтидорларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама этиш учун ўзига хос майдонга айланди. Тадбирда шунингдек Seeds Tour таълим тури иштирокчилари – 24 мамлакатдан келган 38 нафар талаба ҳам қатнашди.

Саммит қатнашчилари бу йилги MWC’нинг асосий мавзуларига риоя этган ҳолда, АКТ соҳасида иқтидор эгаларининг рақамли инклюзивлик ва соҳанинг барқарор тараққиётига нақадар ҳисса қўшаётганини муҳокама қилдилар, ёш авлоднинг креатив инновациялари ва етакчилик кўникмалари, аёлларнинг технологиялар соҳасида эришган улкан ютуқлари ва муваффақиятли лойиҳалари, шунингдек Huawei компанияси ва компания ҳамкорлари таълим дастурларини амалга ошириш борасидаги тажрибаси билан танишдилар. Саммитда Huawei компанияси 2024 йилда иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор таълим ташаббусларини ишга туширишини маълум қилди.

«Huawei бутун дунё бўйлаб рақамли технологиялар бўйича иқтидор эгаларини ривожлантириш билан анчадан бери шуғулланади. Мен ҳамкорлар билан биргаликдаги лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга ошаётганидан жуда мамнунман. Умид қиламан-ки, ўз дастуриларимизга янада кўпроқ инсонларни қамраб олишга эришамиз. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва алоқаларни мустаҳкамлаш орқали биз яхлит, бутун бир кучга айланамиз ва инклюзив рақамли келажакни шакллантирамиз», – дея таъкидлади Вики Чжан ўз нутқида.

Вики Чжан ва Намибиядан Tech4Good танловининг Олтин мукофоти ғолиблари

Huawei компанияси ўзининг глобал таълим ташаббуси Seeds for the Future 2.0 тадбирини Ўзбекистонда амалга оширар экан, маҳаллий иқтидор эгалари учун АКТ соҳасида ўз салоҳиятларини намоён этиш, илғор технологияларни ўрганиш, халқаро тадбирда иштирок этиш каби имкониятларни яратмоқда. Тошкентдаги Аmiti Университети талабаси ва Seeds for the Future 2023 қатнашчиси Умид Абдуҳакимов конгресс кунлари талабалар учун Huawei томонидан ташкил этилган MWC Seeds Tour’га таклиф этилди. Саммитда иштирок этиш билан бир қаторда талабалар MWC кўргазмаси ва Huawei стенди орқали илғор технологиялар билан танишадилар ва шунингдек, Барселонанинг диққатга сазовор жойларини томоша қиладилар. Бу ўзбекистонлик талабалар қатнашаётган иккинчи Seeds Tour тадбири бўлиб қолмоқда. 2023 йил декабрь ойида Tech4Good глобал танловининг саккиз нафар совриндори COP-28 тадбирлари доирасида БААнинг Дубай шаҳрида бўлган эдилар.

«IT йўналиши талабаси сифатида мен учун бу тадбир илғор технологиялар билан яқиндан танишишга ажойиб имконият. Барселонага саёҳат ва MWC каби нуфузли тадбирда иштирок этиш мени янги технологияларни ўрганиш ва IT-мутахассис сифатида ривожанишга илҳомлантиради. Мен Huawei компаниясидан тақдим этилган имкониятлар ва унутилмас тажриба учун чексиз миннатдорман», - деди Умид.

«Иқтидорларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Биз ёшлар учун технологияларни ўрганиш ва АКТ соҳасининг турли иштирокчилари билан MWC каби дунё миқёсидаги мулоқот майдонларида тажриба алмашиш имконини яратаётганимиздан мамнунмиз. Талабаларимизнинг Seeds for the Future 2023 лойиҳасидаги ютуқларини ҳисобга олсак, ўтган йил ёшларнинг тадқиқотчилик ва ижодий салоҳиятини, етакчилик қобилиятини, шунингдек ижтимоий ва иқлимий масалаларга рақамли технологиялар ёрдамида ечим топишга бўлган интилишларини кашф этиш нуқтаи назаридан омадли бўлди. Биз маҳаллий иқтидорлар учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш учун мамлакатдаги ОТМлар ва давлат сектори билан ҳамкорликни давом эттирамиз», – дея таъкидлади Huawei компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича Ўзбекистондаги менеджери Александра Набиева.

Барселонадаги 2024 Бутунжаҳон Мобил Конгресси 26–29-феврал кунлари бўлиб ўтмоқда. Huawei компанияси ўз ечимларини Fira Gran Via кўргазмалар мажмуасининг биринчи павилонидаги 1H50 стендда намойиш этади ва шунингдек, Ўзбекистондан ташриф буюрган давлат идоралари, алоқа операторлари ва экотизим бўйича шерикларининг вакилларини ҳам қабул қилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг