Ўзбекистонда «YouTube» яна ишламай қолди
Кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистонда «Youtube» портали ишламай қолгани ҳақида хабарлар берилганди. Кейинчалик сайт фаолияти қисман тикланди ва узилишлар билан ишлай бошлади.
Бугун, 5 октябрь куни «Youtube» сайти Ўзбекистонда яна умуман очилмай қолди.
«Downdetector» сайтининг маълумотига кўра, муаммо бутун Ўзбекистонни қамраб олди. Шунингдек, Европа ва АҚШда ҳам носозликлар кузатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter