Ўзбекистонда интернет тезлиги яна кўтарилди — АКТ вазирлиги
2020 йил июн ойи иккинчи ярими ҳолатига кўра «Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси COVID-19 пандемиясининг интернет глобал тезлигига таъсирини эълон қилди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги яна кўтарилган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Жаҳон миқёсида COVID-19 пандемияси шароитида июн ҳолатига кўра интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 2 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса дунё бўйлаб 8 фоизга кўтарилган.
Ўзбекистонда интернет тезлиги эса, симли интернет тезлиги 8 фоизга (Fixed Speed Change), мобил интернет тезлиги эса 16 фоизга (Mobile Speed Change) ошган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда охирги бир йилда интернет тезлиги бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Таҳлилларга кўра, интернет тезлиги қарийб 2,3 бароварга ўсган. 2019 йил март ҳолати бўйича тезлик 11,62 Мбит/с. бўлган бўлса, 2020 йил 1 июн ҳолатида 26,77 Мбит/с. ни ташкил этди. 2020 йил 15 июнга келиб эса Ўзбекистонда интернет тезлиги 27,59 Мбит/с.гача кўтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter