Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар оширилгани эълон қилинди
Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, интернет тезлигини ошириш юзасидан анжуман ўтказилди.
Анжуманда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғининг бажарилиши мақсадида «Ўзбектелеком» АК ходимлари томонидан мавжуд инфратузилмаларнинг тизимли таҳлили ўтказилди ва тармоқни сифатли қайта ташкил этиш қарори қабул қилинди, техник қурилмаларни эволюцион янгилаш режаси батафсил ишлаб чиқилди.
«Ўзбектелеком» АК томонидан «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 марта: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter