Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда дронлар йиғилади

Ўзбекистонда дронлар йиғилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Давергеодезкадастр қўмитаси бир ой муддатда «Геоинновация маркази» ДУК тажриба участкасида мавжуд учувчисиз учиш қурилмаларига техник хизмат кўрсатишни, жорий йил сентябригача уларни йиғишни ва 2020-2022 йиллар мобайнида босқичма-босқич маҳаллийлаштириш чораларини амалага оширади.

Белгиланишича, учиш амалиёти ва ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиқиб фуқаролик авиациясининг учувчисиз учиш қурилмаларига белгиланган максимал учиш вазни қишлоқ хўжалиги соҳасида, шу жумладан қишлоқ хўжалиги экинларини кимёвий моддалар билан қайта ишлаш (сепиш)га мўлжалланган учувчисиз учиш қурилмалари учун тадбиқ этилмайди.

Қайд этилишича, кластерлар буюртмалари бўйича 150 метргача бўлган баландликдаги учиш амалиёти учун тўловсиз асосда рухсат берилиши кўзда тутилган

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 24 санасига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг