Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида энг юқорилаган мамлакат бўлди

Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида энг юқорилаган мамлакат бўлди

Ўзбекистон «Open Data Inventory 2020/21» (ODIN) очиқ маълумотлар рейтингида бир йўла 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринда, Марказий Осиёда эса 1-ўринда қайд қилинди. 

Жорий йил ушбу рейтингда 186 мамлакат қатнашган. Унда Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида энг юқорилаган мамлакат сифатида эътироф этилган.

«Ўзбекистон юқори ўсишга эришди. Бу мамлакатнинг кўрсаткичлари 2018 йилда 39 фоизни ташкил қилган бўлса, 2020 йилда 73 фоизга ўсди. Ўзбекистон ўзининг очиқлик сиёсатини маълумотларни эркин олишга, уларни веб-сайт орқали автоматик тарзда тақдим этилишини таъминлашга қаратди. 2020 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Open Data Watch томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган очиқ маълумотлар семинарида қатнашди», — дейилади ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил мазкур рейтингда Ўзбекистон 169-ўринда қайд этилган эди.

«Open Data Inventory» расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари  билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва рағбатлантиришга қаратилган қамров ва очиқликни баҳолайди.

ODIN – очиқ маълумотлар ва расмий статистика ўртасида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилотдир.

ODINда баҳоланадиган маълумотлар миллий статистика органлари расмий веб-сайтида эълон қилинган ёки МСО веб-сайтидан ҳавола мавжуд бўлган мамлакатнинг бошқа расмий сайтларида эълон қилинган бўлиши керак. Давлатларнинг очиқлик индексини ҳисоблашда ташқи савдо ва божхона соҳасидаги маълумотларнинг очиқлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг