Ўзбекистон Марказий Осиё етакчисига айланди — Global Innovation Index
Ўзбекистон Global Innovation Indexда илк маротаба инновацион ривожланиш бўйича Марказий Осиёнинг етакчисига айланди. Жаҳон рейтингида 4 поғона юқорилаган Ўзбекистон 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон бошқа нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам сезиларли даражада яхшилади:
- «Ҳукумат самарадорлиги» кўрсаткичида 22 поғонага кўтарилди;
- «Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги» кўрсаткичида 19 поғонага ўсди;
- «Тартибга солиш сифати» йўналишида 33 поғонага ўсди;
- «Коррупцияни тийиб туриш» индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланди;
- «Ҳуқуқ устуворлиги» йўналишида 13 поғонага кўтарилди;
- «Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик» кўрсаткичи бўйича 12 поғона юқорилади.
Кеча, 28 сентябр куни янгиланган БМТнинг электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича рейтинги (UN E-Government Survey)да Ўзбекистон 18 поғона юқорилаб, 69-ўринга кўтарилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter