Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оёғимиз осмонда бўлиб қолмайдими? Ернинг шимолий магнит қутби нулинчи меридианни кесиб ўтди

Оёғимиз осмонда бўлиб қолмайдими? Ернинг шимолий магнит қутби нулинчи меридианни кесиб ўтди

Фото: NASA

Охирги йилларда жадал миграцияни амалга ошираётган шимолий магнит қутби жўғрофий кенглик саноғи бошланувчи нулинчи меридианни кесиб ўтди, деб ёзмоқда «Мир 24».

Аслида харитада нулинчи меридиан аниқ-тиниқ чизиб қўйилган эмас — Гринвич меридианидан қандайдир 100 метр шарқдаги виртуал «чизиқча».

Хуллас, охирги ўтган йигирма йил давомида шимолий қутб Канада Арктикасидаги «уйи»дан Сибирь томон йилига 55 километрга сурилиб-сурилиб келди. Ҳисоб-китоблар унинг тезлиги пасайса-да (йилига 40 км.гача), ҳали-вери ҳаракатланишдан тўхтамаслигини кўрсатяпти. «Live Science» янада аниқ хулоса чиқариш учун энди мутахассислар GPS ва бошқа навигация тизимлари кўрсаткичларини ўзаро солиштириб чиқишлари ҳақида хабар бермоқда.

Ернинг магнит майдони унинг қаъридаги темир ядро туфайли ҳосил бўлган. Тушунарсиз, аммо сайёра ички динамикасига боғлиқ сабаблар билан айни пайтда магнит майдони кучсизланиб боряпти, шимолий қутб «кўчманчилиги»га сабаб ҳам шу.

Жанубий қутб ҳам бир жойда тек тургани йўқ, бироқ секинроқ — йилига 10 километрга силжияпти.

Олимларнинг назарида воқеалар ривожи икки хил сценарийда кечади: магнит майдони яна кучаяди ва қутблар барқарорлашади ёинки магнит майдони янада кучсизланиб, қутблар ўзаро жойини алмашади...

Иккинчи сценарий юз берган тақдирда сайёрамиз Қуёш радиацияси қаршисида ожиз қолиб, турлар (мавжудотлар) ёппасига қирилиб кетиши мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг