Октябрнинг охирларида Ер юзини магнит бўронлари қамраб олади

20 — 29 октябрь кунлари Ер юзида магнит бўронлари кутилмоқда, дея хабар берган Росгидромет.
«Росгидрометнинг Е.К.Фёдоров номли амалий геофизика институти маълумотларига кўра, 20 — 29 октябрь кунлари Ер юзида магнит майдонларининг такрорий қўзғалиши кутилмоқда», — дея таъкидланади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 20 — 24 октябрь ва 27 — 29 октябрь кунлари магнит майдонлари қўзғалиши кучсиз бўлади, 25 ва 26 октябрь кунлари мўътадил магнит бўронлари кузатилиши мумкин.
Шу билан бирга, мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, магнит бўронларининг кучайиш эҳтимоли кам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter