Хитойликлар маст ҳайдовчи рулга ўтирса, ўрнидан қўзғалмайдиган автомобиль яратди
«SF Motors» автомобилсозлик компанияси 1000 от кучига эга SF5 кроссоверини яратди. Мазкур автомобилнинг аккумулятори бир марта қувватланиш орқали 500 километр масофани босиб ўтишга қодир, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Хитойнинг «SF Motors» компанияси томонидан тақдим этилган кроссовернинг ўзига хос жиҳати — уни маст ҳайдовчи жойидан жилдира ҳам олмайди.
Муҳандислар ушбу тизим айнан қай йўсинда ишлаши ҳақида батафсил маълумотларни очиқламади. Бироқ таъкидланишича, улар ҳайдовчининг чиқараётган нафасини кузата оладиган датчикдан фойдаланган.
Автомобиль бир марта қувватланишда 500 километр масофани босиб ўтишга ярайдиган аккумулятор билан жиҳозланган.
«SF5» 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади. Кроссовер 100 км/соат тезликка уч сонияда чиқа олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter