Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«OPPO Find X» — 15 дақиқада 100 фоиз қувват олувчи смартфон

«OPPO Find X» — 15 дақиқада 100 фоиз қувват олувчи смартфон

Фото: «YouTube.com»

Хитойлик инсайдерлар «OPPO Find X» флагманининг техник тавсифларига оид маълумотлар билан бўлишди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, янги қурилма компаниянинг энг илғор технологиялари билан жиҳозланади, деб хабар берди «4PDa».

«OPPO Find X» га 6,43 дюймли дисплей, саккиз ядроли «Qualcomm Snapdragon 845» процессори, 5 гигабайт тезкор хотира ва 256 гигабайт ички хотира ўрнатилади.

Шунингдек, маълум қилинишича, смартфонга беш каррали оптик яқинлаштиргичга эга иккиталик камера ўрнатилади. Бунда олинаётган тасвирнинг сифати умуман бузилмайди. Мазкур технология 2017 йилнинг бошида намойиш этилганди.

Смартфоннинг яна бир ўзига хос жиҳати — унга 3500 мА/соат сиғимга эга аккумулятор ўрнатилади. У «Super VOOC» тезкор қувватланиш технологияси билан жизоҳланган бўлиб, 15 дақиқа ичида аккумулятори 100 фоиз қувват олади.

«OPPO Find X»нинг оммага тақдим этилиш санаси ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг