Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«One Million Uzbek Coders» лойиҳасида бепул ўқувчи иштирокчилар сараланди

«One Million Uzbek Coders» лойиҳасида бепул ўқувчи иштирокчилар сараланди

Nanodegree гранти якуний имтиҳонига 500 нафардан зиёд киши рўйхатдан ўтиб, жами 413 киши имтиҳон топширди. Улардан 155 таси (70 баллдан ортиқ жамлаганлар) финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Охирида ТОП-50таликка кирган иштирокчилар сараланиб, Udacity гранти ғолиби бўлди.

Udacity Nanodegree гранти ўзи нима? Udacity Nanodegree «One Million Uzbek Coders» лойиҳаси доирасида бепул тарзда ўқишни давом эттириш имкониятидир. Udacity дастури доирасидаги Nanodegree курси 3 ой давом этади ва уни муваффаққиятли якунлаганлар нанодипломни (Nanodegree) қўлга киритишлари мумкин. Мазкур диплом йирик IТ-компаниялар — Google, AT&T, Autodesk, Cloudera, Salesforce ва бошқа компаниялар томонидан тан олинади.

One Million Uzbek Coders («Бир миллион ўзбек дастурчи») — республикамизда кенг аҳоли қатламини масофавий махсус онлайн-портал орқали IТ-йўналишлари бўйича тайёрлашга йўналтирилган йирик лойиҳа.

Мазкур лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан БААнинг «Dubai Future Foundation» жамғармаси, IT-Парк қошидаги IT-академия, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича дастурлашни масофавий таълим орқали ўргатишга мўлжалланган www.uzbekcoders.uz портали ҳамда «Udacity.cом» халқаро таълим платформаси ўзбек тилида ишга тушурилди.

Биринчи босқичда лойиҳа глобал меҳнат бозорида энг долзарб бўлган тўртта йўналишни қамраб олди: маълумотларни таҳлил қилиш (Data-analytics), Андроид платформасида ишланмалар яратиш, FrontEnd (frontend) ва fullstak (FullStack). Умумий курс 120 соатга мўлжалланган.

Ғолиблар рўйхати билан танишишингиз мумкин: Nanodegree Winners List.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг