Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбат дрон кемаларга. Улар океанни мониторинг қилади

Навбат дрон кемаларга. Улар океанни мониторинг қилади

Фото: «Bluebird-electric.net»

Британиянинг «Autonaut» стартапи океанни мониторинг қилиш мақсадида денгизчиларсиз бошқариладиган қайиқ яратди. «Денгиз санитари» номини олган лойиҳа тўлқинлар энергияси ҳисобига ишлайди, датчиклари эса қуёшдан қувват олади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Денгиз ва океанларнинг мониторинги инсоният учун жуда муҳим ҳисобланади. Бироқ ёқилғи сарфи инсонлар учун ушбу масалани мушкуллаштириб келарди. «Autonaut» лойиҳаси сабаб олимлар экологик тоза маҳсулотни яратди. У минимал сарф-харажатлар эвазига океаннинг энг чекка нуқталарига қадар етиб боришга қодир.

Дрон қайиқлар денгиз тўлқинлари ҳисобига ҳосил бўладиган энергия натижасида ҳаракатланади. Қайиқ ўз тезлигини соатига 5,5 километрга қадар чиқара олади, шунингдек, у тўфонли шароитларда ҳам сузишга қодирлиги айтилмоқда.

Мазкур лойиҳа тўлқинли двигателларнинг тижорат мақсадида илк бор қўлланилиши. У шу қадар шовқинсизки, ҳатто дельфинларнинг «суҳбати»ни аниқлашга ҳам тўсқинлик қилмайди. «Autonaut» энг замонавий датчиклар ёрдамида маълумотларни сунъий йўлдош орқали реал вақт режимида узатишга қодир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг