Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда сув хўжалигини рақамлаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилмоқда

Нукусда сув хўжалигини рақамлаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилмоқда

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ҳудудларда ҳокимлик, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш вазифалари белгиланган. Хусусан, 12 минг нафар ходимнинг ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш белгиланган.

Ана шундай малака ошириш курслари 7—9 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги мутахассисларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимларини ошириш кўзда тутилган.

Бу ерда 200 нафар сув хўжалиги мутахассисининг замонавий геоахборот ва ерни масофадан зондлаш технологияларини қўллаш, жорий этилаётган дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича малакаси оширилади. Шунингдек тингловчилар сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси билан таништирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг