Норвегия тарихида биринчи маротаба ўз ракетасини учирди
Кеча, 27 сентябрь куни Норвегия ўз тарихида биринчи маротаба тўлиқ ўзи ишлаб чиққан ракетани фазога учирди.
«NRK» телекомпанияси хабар беришича, ракета лойиҳасига 10,5 миллион евро сарфланган.
Ракета парвозига маҳаллий вақт билан соат 14:17 да старт берилган. Унга Норвегиянинг «Nammo» компанияси ишлаб чиққан двигатель ўрнатилган.
Денгиз устида 107 километр масофани учиб ўтган ракета атмосфера чегарасидан ўтиб, космик кенгликка чиққан.
Шуни таъкидлаш керакки, бу Европадаги илк гибрид двигателли ракета (ҳам суюқ, ҳам қаттиқ ёқилғи ёқади) ҳисобланади.
Ракетанинг оғирлиги — 800 килограмм, узунлиги — 9 метр. Жуда кичик бўлгани учун норвег ракетаси орбитада кўп вақт туролмайди, тахминларга кўра, у денгизга хавфсиз қулайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter