Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нейрохирургияда муҳим янгилик!

Нейрохирургияда муҳим янгилик!

Фото: Интеллектуал мулк агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика нейрохирургия илмий маркази мутахассиси томонидан умуртқа поғоналариаро дискка кириш учун қурилма яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Қурилма найчасимон корпусга эга бўлиб, унинг ишчи учида бурчак остида чархланган милк кўринишидаги кесувчи қисм бажарилган, қурилма таркибига, шунингдек, дастак ва йўналтиргич билан таъминланган ҳамда ички диаметри бутун узунлиги бўйлаб бир хил бўлган ўқ бўшлиғи киради. Найчасимон корпус ташқи диаметри ишчи уч томон кичрайиб кетган ҳамда ўқ бўшлиғига эга цилиндрсимон участкалар кўринишида бажарилган бўлиб, бунда ўқ бўшлиғининг диаметри учи ўткирлаштирилган ва узунлиги найчасимон корпус узунлигидан катта стержень кўринишида бажарилган йўналтиргич диаметрига тўғри келади.

Ишчи учнинг милки α=80о бурчак остида чархланган, дастак эса корпуснинг қарама-қарши учида ўрнатилган бўлиб, унинг ташқи юзасида кертиклар бажарилган.

Ушбу фойдали модель муаллифи Перфилев Сергейга ФАП 01268 рақамли патент берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг