Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбат «Twitter»га: акциялар қиймати 20 фоизга пасайди

Навбат «Twitter»га: акциялар қиймати 20 фоизга пасайди

Фото: «Hightech.fm»

«Life.ru» ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг танқиди ва компания ҳисоботи натижалари эълон қилинганидан сўнг «Twitter» акциялари қиймати 20,54 фоизга пасайди. Бундан ташқари, компания иккинчи чоракда фаол фойдаланувчилари сони 0,3 фоизга ёки 1 миллион нафарга камайганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Twitter» республикачилар партияси таниқли аъзоларининг ёзишмаларини пинҳона блоклаб қўяётганини Трамп 26 июль қаттиқ танқид остига олган ва бу «бирёқлама ва ноқонуний фаолият»ни ўрганиш нияти борлигини билдирганди.

Худди шундай ҳолат «Facebook»да ҳам кузатилганди: 26 июль куни компания акциялари қийматсизланишидан 130 млрд. доллар, унинг хўжайини Марк Цукерберг 17 млрд. доллар йўқотганини хабар қилгандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг