Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳрида IT-Парк филиали қурилиш ишлари бошлаб юборилди

Наманган шаҳрида IT-Парк филиали қурилиш ишлари бошлаб юборилди

Тошкент шаҳрида замонавий инфратузилмага эга бўлган IT-Парк ҳозирданоқ ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлади. Бундай IT-Парклар биринчи навбатда Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ташкил этилиши бошлаб юборилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 13 феврал куни ахборот технологияларини ривожлантириш, бунинг учун замонавий инфратузилма яратиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобил иловалар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат буюртмаси асосида соҳа ва тармоқлар учун зарур замонавий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Жаҳондаги тенденсиялар билан ҳамқадам бўлиб, янги ишланмаларни ҳаётга фаол жорий этиш, етакчи технопарклар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Давлатимиз рахбари томонидан қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан изчил ишлар олиб борилмоқда.

Бунга мисол қилиб, Наманган вилоятида ҳам IT-Парк филиалиниг қурилиш жараёнлари бошлаб юборилганини айтиб ўтишимиз мумкин.

Ҳозирда қурилиши билан боғлиқ ҳаракатлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Наманган вилояти хокимлигида ўтказилган учрашувда ИТ-Парк қуриш учун ажратилган ҳудуд, маҳаллий инфратузилма, бош режа, техник тадқиқотлар ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари билан танишдилар. Шунингдек, Намангандаги ИТ-Паркнинг бўлажак концепцияси тақдим этилди.

Қурилишнинг биринчи босқичида 5800 квадрат метр майдон фойдаланишга топширилади.

Манба: mitc.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг