Mobiuz тармоқларни фаол ривожлантираётгани учун нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлди
Компания ривожланаётган мамлакатлар операторлари орасида телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришда етакчи сифатида тан олинди.
SAMENA Ассоциациясининг Телекоммуникациялар бўйича кенгашини ушбу мукофоти 2023 йил 10-11-октябрь кунлари Дубайда (БАА) бўлиб ўтган Кенг полосали мобил алоқа глобал форуми (Global Mobile Broadband Forum 2023) доирасида топширилди.
Mobiuzнинг халқаро миқёсда тан олинишига бир қатор сабаблар бор. Компания янги таянч станцияларини жадал ишга тушириш ва мавжудларини модернизация қилиш, техник ва технологик инфратузилмани такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратмоқда.
2023-йилнинг 9 ойи давомида оператор Ўзбекистон бўйлаб янги жойларда 460 дан ортиқ таянч станцияларини ўрнатди. 2500 дан ортиқ таянч станциялари эса модернизация қилинди ва қайта жиҳозланди.
Фарғона водийсида сентябрь ойида LTE TDD (Time-division duplexing) технологиясини жорий этиш лойиҳаси бошланди. Бу технология частота диапазонидан самаралироқ фойдаланиш ва юқори сифатли сигналларни тақдим этиш имконини беради.
Mobiuz 4G LTE тармоғини авваллари бўлмаган жойларда, айниқса қишлоқ жойларида, тезроқ ўрнатиш учун LTE 2100 МГц диапазонидан фаол фойдаланмоқда. Катта шаҳарлар ва вилоят марказларида хизматлар такомиллаштирилган 4G+ стандартида кўрсатила бошланди.
Mobiuz VoLTE технологиясини ўз тармоқларида жорий этган дунёдаги 250 га яқин операторлардан бири, Ўзбекистонда эса биринчи бўлди. Хизмат абонентлар учун бепул тақдим этилмоқда.
Шу йил давомида Mobiuz чексиз ижтимоий тармоқлар, чексиз интернет ва қўнғироқларга эга бўлган бир қатор тариф режалари ва хизматларини ишга туширди. Натижада, бир йилда 4G трафиги 58 фоиздан кўпроққа, 5G трафиги эса қарийб 885 фоизга ўсди.
Mobiuz тармоқларини қуриш ва кенгайтириш ишлари фаол давом этмоқда. Халқаро эътироф ва LEAD Awards мукофоти оператор жамоасини янги марраларни забт этишга илҳомлантирмоқда.
Mobiuz эришаётган ютуқлари ҳақида батафсил маълумотни pr.mobi.uz сайти орқали олишингиз мумкин.
Маълумот учун: SAMENA – телекоммуникация ассоциацияси бўлиб, Жанубий Осиё ва MENA минтақаси (Яқин Шарқ ва Шимолий Африка)даги алоқа операторлари, ишлаб чиқарувчилар ва илм-фан вакилларини бирлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter