Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz Бухоро вилоятида тармоқ қамровини кенгайтирди

Mobiuz Бухоро вилоятида тармоқ қамровини кенгайтирди

2023 йилда Mobiuz Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида 190 дан ортиқ янги ва модернизация қилинган таянч станцияларини ишга туширди.

Бухоро вилояти 40,2 минг квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллайди, унинг 90 фоизга яқини Қизилқум чўлига тўғри келади. Вилоят аҳолиси 2 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади, уларнинг 63 фоизи қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади. Шу билан бирга, ҳар йили вилоятга, хусусан, жаҳон цивилизациясининг энг қадимий марказларидан бири бўлган Бухоро шаҳрига, минглаб хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюради.

Mobiuz мобил оператори томонидан уяли алоқани янада ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишда Бухоро вилоятининг бу ҳусуссиятлари ҳисобга олинган.

Вилоятда бу йили 150 та мутлақо янги таянч станциялари ишга туширилди. Натижада, 4G LTE тармоқлари қамрови, айниқса чекка қишлоқларда, кенгайтирилди. Шаҳарлар ва вилоят марказларида такомиллаштирилган 4G+ стандартида янада сифатли хизматлар кўрсатиш учун таянч станциялари сони ҳам оширилди.

Энг кўп янги таянч станциялари (36 та) Бухоро шаҳрида ўрнатилди. Ғиждувон туманида 25 та, Қоракўл туманида 22 та, Жондор туманида 21 та, Когон туманида 13 та, Пешку туманида 11 та янги таянч танциялари ишга туширилди. Вилоятнинг қолган олтита туманида 2 тадан 8 тагача таянч станциялари эфирга уланди. Уларнинг катта қисми LTE 1800 диапазонида, шунингдек, LTE 800, 2100, 2600 диапазонларида ишламоқда.

Жорий йилда Mobiuzнинг 4G LTE тармоқлари Ўртаховли ва Сеталон (Ғиждувон тумани), Чандир ва Катта Дўрмон (Қоракўл тумани), Жонхўроз (Пешқу тумани) ва бошқа ҳудудларга кириб борди.

Интернет-трафикнинг янада ошишини ҳисобга олган ҳолда Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Пешқу, Жондор, Когон, Қоракўл, Шофиркон, Ромитан туманларида мавжуд 40 та таянч станциялари модернизация қилинди. Компаниянинг янгиланган қурилмаларини асосий улуши LTE 2100 ва 2600 диапазонларига тўғри келмоқда.

Шу кунларда Бухоро вилоятидаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази техник жамоаси яна 9 та таняч станцияларида бўйича ишларни якунламоқда. Уларнинг янги йил олдидан эфирга уланиши тўртинчи авлод тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича йиллик режани муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.

Mobiuzнинг Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида техник ривожланиш ишлари ҳақидаги маълумотлар pr.mobi.uz сайтида ёритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг