«Mirzo Ulugbek Innovation Center» резидентлари ҳинд «кремний водийси»га боради
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» Инновация маркази резидентлари делегацияси «INDIASOFT 2018» дастурчилар кўргазмасида қатнашади.
Делегация таркибидан веб-сайт ва мобил иловалар, CRM-тизимлар, шунингдек бизнес-жараёнларини автоматлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқарувчи маҳаллий компаниялар ўрин олади.
Бу йил анъанавий форум 24-25 январ кунлари ҳинд «кремний водийси» деб ном олган Бангалор шаҳрида бўлиб ўтади. Ўн олтинчи бор ўтказилаётган «INDIASOFT 2018» кўргазмаси доирасида «IT-имкониятлар» халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Унда 150дан ортиқ маҳаллий компаниялар, шунингдек, 75 мамлакатдан мутахассислар қатнашади.
Уларнинг қизиқишлари IT-саноатнинг дастурий таъминот, булутли технологиялар, бизнес-сервислар, электрон хавфсизлик каби асосий сегментларига қаратилади. Бу ва бошқа глобал трендлар кўргазма майдонларида ва спикерлар чиқишларида тўлиқ тақдим қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter