LG Tone Free билан севимли оҳангларингизни янгидан кашф этинг
Одатий қулоқчинлар сиз ёқтирган мусиқанинг аъло сифатини тақдим эта олмайди. Уларнинг узун симлари тезда ишдан чиқади, фойдаланганда ҳам ноқулайлик туғдиради. LG Electronics (LG) компаниясининг LG Tone Free симсиз қулоқчинлари Буюк Британиянинг Meridian компанияси билан ҳамкорликда ишланган Headphone Spatial Processing (HSP) инновацион технологияси сабабли мусиқани ҳис қилишнинг янги босқичини кашф этиш имконини беради. Қурилманинг оқ ва қора рангдаги икки хил - HBS-FN4 ва HBS-FN6 моделлари сотувга чиқарилган.
LG Tone Free симсиз қулоқчинлари шовқинни мукаммал даражада изоляциялайди. Қулоққа маҳкам ўрнашиб, сершовқин қаҳвахона, иш жойи ёки одамлар гавжум транспортда ҳам ташқи шовқинни блоклайди. Ташқи товушларга эътиборни қаратиш ва мусиқани тўлиқ ўчириб қўйиш учун эса қулоқчинни бир марта босиш кифоя. Ким биландир тезда гаплашиб олиш, жамоат транспортидаги эълонни тинглаш ёки кўчани кесиб ўтишда бу режим фойдали. Шу билан бирга, йўл-йўлакай мусиқадан баҳра олиш учун қулай ва хавфсиздир.
Meridian компанияси 1977 йилдан бошлаб инновацион, нафис ва юқори маҳсулдорликка эга аудио ечимлар устида иш олиб боради. Товушлар соҳасида етакчи ва сигналларни рақамли қайта ишлаш (DSP) соҳасида ўз обрўсига эга мутахассислар овозни эшитиш ва севимли қўшиқларга янгича назар солиш имкониятини таклиф этишади.
Буюк Британия Meridian компаниясининг тадқиқотларга асосланган қатъий фалсафаси 40 йил аввал пайдо бўлган вақтидан бошлаб ҳозирги кунга қадар товушлар соҳасидаги инновацияларга нисбатан ўз муносабатини сақлаб келмоқда. «Хоҳ уйда, хоҳ машинада, иш сафарлари ёки машқ залида -қаерда бўлишингиздан қатъий назар, LG TONE янги қулоқчинлари аудио саноатдаги ғаройиб ва инновацион олға қадам сифатида товушнинг юқори сифатини таъминлайди», - дейди Meridian Audio бош директори Жон Бьюкенен.
Meridian компаниясининг HSP технологияси қулоқчинлари чап ва ўнг каналлар орасидаги асосий функционал муаммоларни ҳал қилади. Овоз билан боғлиқ ечимлар аудио мусиқаларни ижро этиш вақтида уларнинг ҳақиқийлиги ҳамда студия форматидаги вокал софлигини таъминлайди. LG Tone Free симсиз қулоқчинлари орқали 6 миллиметрли карнайлар ёрдамида севимли мусиқангизни тинглашдан янада кўпроқ завқланинг.
Ўн дақиқада қувват олдириш учун UV Nano қувватлантиргичи учун махсус ғилоф сиз учун ёқимли бонусга айланади. Махсус ультрабинафша нурлари симсиз қулоқчинлардаги 99,9 фоиз бактерияларни тозайлайди. Тозалаш ишлари осон ва тез амалга оширилади, қувват олдириш қутиси эса қулоқчинларнинг 18 соатгача автоном ишлашини таъминлайди. Агар вақтингиз тиғиз бўлса, 5 дақиқа қувват олдиршингиз ва бир соат давомида мусиқадан баҳра олишингиз мумкин. LG Tone Free қулоқчинлари зарарсиз, аллергия чақирмайдиган, тиббиёт классидаги силикондан ишланган юмшоқ амбушюр (ёстиқча)ларга ҳам эга.
Эргономик жойлашув қулоқчинлар сезилмас бўлиб қолишини таъминлайди. LG Tone Free севимли мусиқадан баҳра олиб, жозибали кўринишга эга бўлишни истайдиганлар учун аъло даражада мос келади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter