Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 ёшли йигитча «LEGO»дан ўзига протез қўл ясади (видео)

18 ёшли йигитча «LEGO»дан ўзига протез қўл ясади (видео)

Фото: «Hi-News»

Ўнг қўли ривожланмай қолган Девид Агуилар ўзига «LEGO» ўйинчоқларидан протез қўл ясади, деб хабар берди «Hi-News».

Девид ёшлигидан «LEGO» конструкцияларини ўйнашни яхши кўради ва у турли-туман машиналар, қайиқ ва самолёт ясашни уддалайди. Тўққиз ёшида у ўзига роботлашган қўлни ясашга уринган. Бироқ буни ўша вақтда амалга ошира олмаганди, аммо у ғояни миясининг бир бурчагида сақлаб қўйган.

Девид мазкур тажрибани орадан тўққиз йил ўтгач, такрорлашга қарор қилди ва ўз ишининг натижаси тасвирланган видеони «YouTube»даги каналига жойлаштирди.

Янги протез турли вазифаларни уддалашга қодир бўлиб чиқди, у турли томонларга букилиш билан бирга турли предметларни ушлай ҳам олади.

Протез минглаб кичкита деталлардан иборат «Air Race Jet» тўпламидан йиғилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг