Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади (фото)

АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади (фото)

Фото: Murrieta Police Department

Lego компанияси АҚШ полициясидан жиноятчиларнинг юзларини сариқ одамчаларнинг бошлари билан яширишни тўхтатишни талаб қилди.

Марриета шаҳри (Калифорния штати) полиция департаменти ходимлари, ҳибсга олинганларнинг юзини оммага намойиш этиш тақиқлангани боис, уларнинг фотосуратларини таҳрирлашни бошлаганди. 2023 йил 1 январидан кучга кирган ушбу чеклов гумон остига олинганлар ва уларнинг оилаларини ҳимоялашга қаратилган.

Департаментнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳибсга олинган Шрек, Эшак, Рождество ўғриси Гринч ва Lego-одамчалар анча кўпайиб қолганди.

Бироқ Lego компаниясига бу ғоя маъқул келмади. «Lego Group бизга мурожаат қилиб, уларнинг мулкидан ўз контентимизда фойдаланмасликни талаб қилди. Талабни қабул қиламиз ва унга риоя қиламиз», — дейилади полиция департаменти баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг