Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кунига 12 соатлаб компьютерда ўйновчи ўсмир 500 минг фунт ишлади — онасига уй совға қилмоқчи

Кунига 12 соатлаб компьютерда ўйновчи ўсмир 500 минг фунт ишлади — онасига уй совға қилмоқчи

Фото: «Daily Mail»

Англиянинг Санбери-Темза шаҳрида яшовчи 16 ёшли Бенжи Фиш кунига 12 соатгача компьютерда ўйнайди. Онаси қарши эмас, қайтанга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга уринади.

«Daily Mail» ёзишича, Бенжи компьютер ўйинларига 15 ёшидан, тиззасидан жароҳатланиб, профессионал спортчи бўлишдан умиди узилганидан сўнг, қизиқиб қолган. Онасининг айтишича, ўғли баъзида кунига 12 соатгача компьютердан кўз узмайди. Ўғлига халақит бермаслик учун, онаси унинг ўқишини масофавийга кўчириб берди. Бироқ, «форма»ни сақлаш учун, ўсмир спорт залига боришни ҳам канда қилмайди.

Бенжи компьютерда шунчаки ўйнайди, десангиз, янглишасиз, у — профессионал, ҳозирда «Fortnite»нинг дунёдаги энг зўр геймерларидан бири. Бир йил ичида 500 минг фунт стерлинг (666 минг доллар атрофида) ишлаб топди. Йигитчанинг аниқ мақсади бор: ўзини қўллаб-қувватлаган, тўғри тушунган ва меҳрибон онасига уй совға қилиш учун пул йиғяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг