Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касперский бузиб бўлмайдиган телефон чиқаради

Касперский бузиб бўлмайдиган телефон чиқаради

Фото: РБК

KasperskyOS базасида қурилган ҳимояланган мобил платформали телефондан саноат ва корпоратив секторда синов фойдаланишлари куздан бошланади. Бу ҳақда «Касперский лабораторияси» раҳбари Евгений Касперский «РИА Новости»га интервьюсида маълум қилди.

«Бу сиз ўйлаган телефон эмас, қўшиқлар, ҳар хил ижтимоий тармоқлар ва шунга ўхшаган «мазали» нарсалари йўқ. Бизнинг қурилма — чинакам коммуникатор, саноат ва корпоратив сектор учун KasperskyOS базасида қурилган ҳимояланган мобил платформа», — деди Касперский.

Касперскийнинг айтишича, бу телефондан қўнғироқлар қилиш мумкин, интернет, мессенжер, почта, офис иловалари бўлади, бироқ қаттиқ чекловлар билан, чунки хавфсизлик биринчи ўринда.

«Кузда телефонимиздан синов тариқасида фойдаланишни бошлайдиган харидорлар номини айтмайман, бу сир. Булар асосан, ходимлари махфий ва қиммат маълумотлар билан ишлайдиган йирик корпорациялар», — деди таниқли мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг