Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр объектига тақиқни онлайн текширса бўлади

Кадастр объектига тақиқни онлайн текширса бўлади

My.gov.uzда кадастр объектига тақиқни текшириш имконини берувчи хизмат ишга туширилган.

Топган-тутганини йиғиб, ўзаро ишонч шартномаси асосида уй-жой сотиб олиш ниятингиз бор. Эрта-индин нотариус идораларига олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилинса-ю, объектга тақиқ чиқиб турса ёки сотиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланса, яна оворагарчиликлар бошланади.

Буларнинг барчаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Шартнома тузишдан аввал my.gov.uz орқали кўчмас мулкка нисбатан тақиқ бор-йўқлигини аниқлаштиринг.

Шунингдек, умумий мулкка тенг ҳуқуқли шахслар бор-йўқлигини ҳам текширинг.

Ва албатта олди-сотди шартномасини нотариус органларида расмийлаштиринг ва тўловларни қонун доирасида амалга оширинг, дейилади портал каналида берилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг