Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жўнатмалардаги смартфонлар манзилга етиб бормади

Жўнатмалардаги смартфонлар манзилга етиб бормади

Божхона органлари томонидан халқаро ва курьерлик жўнатмалари орқали юртимизга ноқонуний товар-моддий бойликларни олиб киришга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда, дейилади ДБҚ хабарида.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бош почтамт» божхона постига хориждан фуқаро Б.А. номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, жўнатмаларда декларацияда кўрсатилмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 20 дона «Redmi 9» маркали смартфонлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг