Испания Марказий банки сайтига хакерлар ҳужум қилди
Испаниянинг «ABC» газетаси душанба, 27 август куни ёзишича, номаълум хакерлар Испания Марказий банки сайтига ҳужум уюштирган. Бунинг оқибатида шу куни фойдаланувчилар сайтга кириша олмадилар, деб хабар бермоқда «Life».
Сайтга киришда муаммолар якшанба кунидан бошланганди, бу пайт давомида техник хизмат ишлашда давом этиб, киберҳужум оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланди.
Испан нашри банк жиддий зарар кўрмаганини, унинг маълумотлар базасига зиён етмаганини ёзган.
Воқеада «Anonymous» хакерлар гуруҳининг қўли борлиги гумон қилиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter