Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернетга ботнет ҳужуми уюштирилди

Интернетга ботнет ҳужуми уюштирилди

Фото: «Лента.ру»

«Cisco» тармоқ ускуналарига хакерлар уюштирган кенг миқёсдаги ҳужум сабабли бутун дунёда интернет-ресурслар вақтинча ишламай қолди. «Cisco — Talos Intelligence» тадқиқот гуруҳи маълумотларига кўра, хакерлар мижознинг заиф томонларини топишган. Бу ҳақда «Лента.ру» хабар берди.

«Solar Security» аниқлик киритганидек, «Cisco» ускуналарини масофадан туриб бошқариш мақсадида интернетда «Cisco IOS» тизимидаги заифликларни аниқлаш учун хакерлар томонидан кенг миқёсда ҳужум уюштирилган.

Ҳужум туфайли бир нечта йирик провайдерлар зарар кўрди, мисол учун 6 апрель куни кечқурун бир муддат «Twitter»дан фойдаланишнинг имкони бўлмади.

«Talos» компанияси ҳужумнинг ортида Россия ҳукумати билан боғлиқ бўлган «Dragonfly» гуруҳи турганини таъкидлайди. Компания АҚШнинг энергетика ва ҳарбий муассасаларига ҳам ҳужум уюштирилганини истисно қилмайди. 

«Лаборатория Касперского»нинг маълумотига кўра, хакерлар «Cisco» коммутаторларига ҳужум қилмоқда, бунинг ортида қайси гуруҳ турганини россиялик мутахассислари ҳали билишмайди.

«Лаборатория Касперского»да қайд этишларича, бутун бошли дата-марказларга ҳужум қилингани оқибатида асосан Россия сегментида мавжуд бўлган кўпгина интернет ресурсларидан фойдаланишнинг имкони бўлмаган.

«Cisco» АҚШ компанияси бўлиб, тармоқ ускуналарини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг