«Instagram»га «WhatsApp» орқали кириш мумкин бўлади
«Facebook» компанияси ўз ижтимоий тармоғидан ташқари, ўта оммалашган «WhatsApp» ва «Instagram» сервисларига эгалик қилади. Компания ушбу сервисларни қисман боғлашга қарор қилди, яъни «виртуал фотогалерея»да мессенжерни икки босқичли аутентификация воситаси сифатида қўлламоқчи.
Шу пайтгача «Instagram» кириш SMS орқали код ёки «Google Authenticator» каби иловалар ёрдамида ҳимояланган эди. Бироқ «Facebook» тез орада янги усул —«WhatsApp орқали кириш»ни тақдим этади, деб ёзмоқда «9to5Mac».
Ушбу янгилик Android ва iOS учун табиқ этилиши маълум, бироқ қачон — ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter