Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маскнинг компанияси ҳайвонларга шафқатсизликда айбланди

Илон Маскнинг компанияси ҳайвонларга шафқатсизликда айбланди

Фото: «Еsoreiter»

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчилар Илон Маскнинг «Neuralink» компанияси устидан арз қилишди, деб хабар берди «Еsoreiter».

«Масъулиятли тиббиёт учун шифокорлар қўмитаси» (PCRM)нинг Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи фаоллари «Neuralink»ни ҳайвонлар, хусусан, маймунларга нисбатан шафқатсизликда айблашди. Илон Маскнинг компанияси устидан шикоят Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилди.

Норозиликка сабаб инсон мияси стимуляцияси учун имплантация қилиниши режалаштирилган қурилма (чип) билан боғлиқ. Чунки қурилма аввало маймунларда синаб кўриляпти.

PCRM маълумотларига кўра, тадқиқот олиб борилаётган Калифорния университети «Neuralink»дан 23 та синовчи маймуннинг «миясида инвазив ва хавфли тажрибалар» ўтказиш учун тахминан 1,4 миллион доллар олган.  Фаоллар, шунингдек, компанияни ҳайвонларнинг бош суягига металл пластиналар ўрнатиб, уларнинг миясига зарар етказиш ва ветеринария ёрдами кўрсатмасликда айблашди.

«Neuralink» билан бирга, Калифорния университети ҳам АҚШнинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш қонунларини бузувчи сифатида кўрсатилган.

Ўтган йили Илон Маскнинг стартапи видеоўйин ўйнаётган маймун ролигини намойиш этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг