Икки давлат вазирлари муҳим ҳужжатни имзолашди
Ўзбекистон АКТ вазирлиги делегациянинг Нур-Султон шаҳрига ташрифи доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида томонлар ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида истиқболли йўналишларни муҳокама қилишди. Унинг натижалари бўйича икки вазирлик ўртасида келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Протокол имзоланди. Мазкур ҳужжат қатор долзарб ва муҳим йўналишлар бўйича ўзаро муносабатларни кучайтириши назарда тутади. Хусусан:
• AКТ соҳасида ўзаро тажриба ва илғор амалиёт билан алмашиш;
• миллий алоқани таъминлаш мақсадида кенг полосали оптик толали тармоқларни, 5G алоқани кенгайтириш, стандартлаш ва мазкур технологияларни ривожлантириш;
• электрон ҳукуматни ривожлантириш, шу билан бирга электрон давлат хизматларни жорий этиш;
• стартапларни ривожлантириш ва AКТ йўналишлари учун кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро тажриба билан алмашиш;
• AКТ соҳасида экспорт салоҳиятини оширишда ўзаро тажриба билан алмашиш;
• пилот лойиҳалар шаклида сунъий интеллект, катта маълумотлар, Интернет буюмлари ва ақлли шаҳар технологияларни қўллаш;
• давлат органлари фаолиятини реинжиниринг қилиш (қайта йўлга қўйиш) ва уларни рақамли шаклга ўтказиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;
• Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш доирасида баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича, шу жумладан миллий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларни кузатиб бориш ва мақсадли кўрсатқичларга эришиш учун рақамли ишланмаларни яратиш,
• дастурий таъминотни, рақамли технологияларни, эшиттириш контент, хажмли кўриш ва голограмма технологияларни ишлаб чиқиш;
• рақамли ривожланиш ва рақамли тайёргарлик бўйича даражаларни баҳолаш (индикаторларни) усулларни ишлаб чиқиш;
• халқаро майдонда биргаликда лойиҳаларни илгари суриш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter