Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Idevice бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топмоқда

Idevice бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорда ўз ўрнини топмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд шаҳридаги «Business Group XXD» корхонаси билан ҳамкорликда корхонамизда ишлаб чиқарилган турли хилдаги электр розеткалар ва ўчириб, ёқувчи қурилмалар (розетка ва выключателлар) билан ички бозорни таъминлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йилнинг 6 февралида Самарқанд шаҳрида жойлашган «Registan Plaza» меҳмонхонасида Самарқанд вилоятидаги ҳамда республиканинг бошқа вилоятларидаги ҳамкор диллерлар иштирокида кўргазма тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда корхонанинг истиқболдаги янги лойиҳалари тақдимоти ўтказилиб, 2020 йил якунларига кўра, савдо ҳажмини оширилишига муносиб ҳисса қўшган ҳамкорлар корхонанинг қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлишди. Бундан ташқари юқори натижага эришган ҳамкоримиз чет элга саёҳат йўлланмасини қўлга киритди.

Н.Раҳимов,
«Telecom Devices PRO» бош директори

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг