Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei ва ТИҚХММИ ҳамкорлигида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси амалга оширилмоқда

Huawei ва ТИҚХММИ ҳамкорлигида «Ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ўзбекистондаги Huawei компанияси ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги тизимида инновацион технологияларни жорий этиш ҳақида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Корпоратив ижтимоий масъулиятни бажариш ва қишлоқ хўжалиги ҳамда сув хўжалиги тизимларини бошқариш соҳасида инновацион рақамли технологияларни жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистонда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Huawei компанияси ва ТИҚХММИ ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Меморандум доирасида 5G технологиялари, ақлли узатгичлар ва катта хажмдаги маълумотларни интеллектуал платформа асосида бошқариш, мониторинг қилиш ва қайта ишлаш тизимларидан иборат ақлли қишлоқ хўжалиги лойиҳаси ишга туширилмоқда.

«Ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳаси табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини ошириш, ҳосилнинг ҳолатини назорат қилиш ва бошқаришни соддалаштириш, об-ҳаво ҳарорати, тупроқнинг намлиги, суғориш тизимлари ҳолатини таҳлил қилиш ҳисобига ташқи муҳитнинг ҳосилга таъсири эҳтимолидан огоҳлантириш, шунингдек реал вақт тартибида «ақлли» майдондан видео-маълумот олиш имконини беради. Лойиҳа ТИҚХММИ мутахассислари ва профессорлари таркиби томонидан Huawei компаниясининг эксперт ва техник кўмаги асосида, шунингдек Сув ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ёрдами билан «Ўзбектелеком» АЖ UzMobile филиали миллий мобил оператори тармоқларида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Тадбирда ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов бу каби лойиҳалар ката ўзгаришлар учун кичик бир дебоча эканини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистонда қишлоқ ва сув хўжалигини рақамлаштириш ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири эканлигига урғу берилди. «Мазкур ёндашув бошқа қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида катта мақсадларга эришиш учун рақамли технологияларни жорий этишга яққол намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунингдек ёш авлод тарбиясида, юқори малакали муҳандис ва мутахассисларни етказиб беришда институтимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг бир кўринишидир. Ўйлайманки Huawei компаниясининг инновацион ёндашуви Ўзбекистонда фаолият юритаётган бошқа компанияларга ўрнак бўлади», — деди жаноб Умурзоқов.



«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорлигимиз кўп йиллик тарихга эга ва шу йиллар давомида биз кўп жиҳатдан ўзаро бир-биримизни қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз. Жорий йилнинг бошидан ҳамкорликда институт Маълумотлар марказини ишга туширдик, шунингдек ўқитувчилар учун амалий машғулотлар ўтказдик ва рақамли кўникмаларини оширдик. Меморандумни имзолаш маросими ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади ва бешинчи авлод тармоқлари ҳамда инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳисобига қишлоқ ва сув хўжалиги сектори учун очиладиган истиқболларни намойиш этиш имконини беради. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистонда деҳқонларнинг кўп меҳнат талаб қиладиган ишларини соддалаштириш ва шу билан бирга самарадорлигини ошириш ҳамда атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш, мамлакатнинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш даражасини ошириш», — дея таъкидлади Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг директори Лю Тсзясин.

Huawei Uzbekistan компанияси 20 йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият юритиб келмоқда ва турли иқтисодий соҳаларда рақамли технологияларни жорий этиш орқали аҳолининг ижтимоий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш ва фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда. 2020-йилда компания бир қатор ижтимоий лойиҳаларни ва таълим лойиҳаларини амалга оширди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги иккита мактабни рақамлаштириш учун ускуналар етказиб берилди, IT-университетлари талабалари учун «Seeds for the Future» ўқув лойиҳаси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг АКТ шарҳловчиси» танлови, шунингдек, «Эзгу Амал» жамоатчилик фонди билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Шунингдек УНДUNDP Uzbekistan билан биргаликда Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш бўйича ташаббусда иштирок этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг