Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei ва «Эзгу амал» жамоат фонди хайрия соҳасида ҳамкорлик қилади

Huawei ва «Эзгу амал» жамоат фонди хайрия соҳасида ҳамкорлик қилади

Huawei компанияси «Эзгу амал» жамоат фонди билан хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик ва қўллаб-қувватловга йўналтирилган ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Жорий йилнинг 9 декабр куни ўзаро англашув Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Huawei Uzbekistan директори жаноб Форест Лю ва Фонд бошқарув раиси Нуне Сардарян фонд қарамоғидаги дори воситаларига ва даволаш харажатларини тўлашга муҳтож бўлган шахсларга хайрия ёрдамини кўрсатиш борасида шериклик масалаларини муҳокама этиб, ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

«ЭЗГУ АМАЛ» жамоат фонди – онкологик касалликларни даволаш мақсадида ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларига зудлик билан зарур дори воситаларини харид қилиш учун кўнгиллилар гуруҳи ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги биринчи жамоат фондидир.

«Фонд аввал Фасебоок тармоғидаги «Мир не без добрих людей!» гуруҳи орқали иш олиб борган. Гуруҳимиз фаолияти давомида нафақат жисмоний шахслар билан, балки юридик шахслар билан ҳамкорлик қилиш учун нотижорат ташкилотни очиш зарурлигини англаб етдик. Шу тариқа 2018 йилнинг 12 ноябр санасида Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида Фондимиз рўйхатдан ўтказилди. 2019 йилда эса Фонд томонидан ёрдамга мужтож инсонларга 3 млрд. сўмга тенг миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилди. Korzinka.uz, Hyatt Regency, HUMO va Pakhtakor спорт клублари бу борада бизнинг ҳамкоримиз ва кўмакчимизга айланди. Huawei каби йирик халқаро компания фаолиятимизга эътибор қаратганидан ва биз билан ҳамкорлик меморандумини имзолаганидан жуда мамнунмиз», — деб таъкидлади Фонд бошқарув раиси Нуне Сардарян.

Эришилган келишувлар натижаси ўлароқ, шу ойнинг ўзида Huawei компанияси хайрия ёрдами сифатида пул маблағларини тақдим этади. Ушбу маблағлар болаларни даволаш ва зарур дори воситаларини харид қилишга йўналтирилади.

«Huawei компанияси ўз фаолиятини «Ўзбекистонда Ўзбекистон учун» тамойили асосида олиб боради ва мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида доимий равишда қатнашиб, шу йўсин ўз корпоратив масъулиятимизни ифодалаймиз. Имкониятга қараб хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик доирасини кенгайтириб боряпмиз, жорий йилда пандемия шаротида Миробод туманидаги оилаларни қўллаб-қувватлаш учун Маҳалла фондининг «Саховат ва кўмак» ҳаракатига молиявий кўмак берилди. Ҳозир эса даволанишга муҳтож оилаларнинг фарзандларига ёрдам қўлини чўзмоқчимиз.

5 декабрда «Халқаро кўнгиллилар куни» нишонланди. Биз шу муносабат билан Ўзбекистон кўнгиллилари томонидан аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ҳаракати ва меҳнатини қадрлашимизни маълум қиламиз. «Эзгу амал» фонди — болалар саломатлигию бахти учун оддий одамлар, бизнес вакиллари ва йирик халқаро компаниялар қай тариқа бирлаштира олишини кўрсатишга яққол мисолдир», — деди Форрест Лю, Ўзбекистондаги Huawei бош директори.

Huawei Ўзбекистондаги 20 йиллик фаолияти давомида нафақат АКТ инфратузилмаси ривожига, балки хайрия лойиҳаларини амалга оширишда маҳаллий ҳамжамиятларга кўмаклашиш, пандемияга қарши курашиш, ускуналарни беғараз тақдим этиш, рақамли таълим учун биноларни технологиялар билан жиҳозлаш, шунингдек, минтақада экологик ҳолатни яхшилашга оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жорий йил бошида Huawei Green Uzbekistan ташаббуси доирасида UNDP Uzbekistan эълон қилган Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш акциясига қўшилди. Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланган бундай хайрия лойиҳаларидаги ҳамкорлик жуда самаралидир.

Huawei компанияси бошқа халқаро ва маҳаллий компанияларни ҳам ижтимоий лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратиш ва Ўзбекистоннинг ижтимоий соҳасига ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг