Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei компанияси Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетида «Талабалар пресс-клуби» очилишига кўмаклашди

Huawei компанияси Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетида «Талабалар пресс-клуби» очилишига кўмаклашди

27 январ куни Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетида «Талабалар пресс-клуби»нинг тантанали очилиш маросими ва тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Ёшлар ишлари агентлиги, IT-Парк ва Huawei компанияси кўмагида амалга оширилди.

«Талабалар пресс-клуби»нинг очилиш маросимида Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилнозахон Каттахонова ва стартап экотизимини ривожлантириш бўлими бошлиғи Фаррух Максумов сўзга чиқдилар. Университет меҳмонлари ва талабаларига тақдим этилган пресс-клуб инкубация коворкинг марказининг фаолияти талабаларга ўз маҳорати ва истеъдодини фаол ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган. Пресс-клубда турли соҳа мутахассислари билан талабалар учрашувлари, онлайн ва оффлайн семинар ва маърузалар, муҳокама учрашувлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Huawei 2019 йилда меморандум имзоланганидан бери Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университети билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳалар амалга оширилди. Талабалар пресс-клуби ана шундай лойиҳалардан бирига айланиб, бўлажак журналистика мутахассисларига замонавий ва технологик жиҳозланган муҳитда ўз билимларини ошириш имконини бермоқда. Коворкинг маркази АКТ соҳасидаги асосий йўналишларни ёритиб бериш, ёш IT журналистларини тайёрлаш ва медиа ишлаб чиқаришга IT-технологияларни жорий этишни ривожлантириш бўйича имкониятлар билан танишиш ва муҳокама қилиш учун ҳам ажойиб жой бўлади», — дея таъкидлади Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг директор ўринбосари жаноб Го Вейлай.

Технологик ечимлар орқали таълим олиш имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, ўзининг корпоратив ижтимоий масъулиятини амалга ошириш мақсадларига амал қилган ҳолда Ўзбекистондаги Huawei компанияси университетлар ва мактабларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этмоқда. Ўтган йили компания томонидан IT-университетлари талабалари учун «Seeds for the Future» каби қатор таълим лойиҳалари, шунингдек, хитой тилини ўрганишга ихтисослашган 59-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида истеъдодларни аниқлаш кўрик-танлови ўтказилди. 2020 йилда Huawei компанияси ва Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университети журналистлар учун «Ўзбекистоннинг АКТ кузатувчиси» қўшма кўрик-танлови ўтказди. Ушбу кўрик-танлов доирасида бўлажак ва амалдаги журналистлар рақамли технологиялар мавзуларини ёритиб боришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг